Янгиликлар
Экологик назорат – табиат ва атроф муҳит мусаффолигини таъминлашдир
Жиззах вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонун ва экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳамда ижросига бағишланган семинар ўтказилди.
Тадбирда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари, қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик тадбирлари, экологик назоратнинг асосий вазифалари, принциплари, соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, экологик назорат объектлари, субъектлари ва уларнинг ваколатлари, шу жумладан махсус ваколатли давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва жамоатчилик идораларининг ваколатлари ва бу борада вилоятда амалга оширилган ишлар, келгусида белгиланган вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрда қабул қилган “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори ҳамда мазкур қарор билан тасдиқланган 4 та жумладан, “Идоравий экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги, “Ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги, “Экологик хизмат тўғрисида”ги ва “Экологик аудит тўғрисида”ги намунавий низомлар, уларда белгиланган вазифалар, функциялар, тартиб ва қоидалар тўғрисида тўхталиб ўтилди.