Янгиликлар
Фавқулодда ва техноген вазиятларда огоҳлик
Жиззах вилояти адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини зилзилалар оқибатида юзага келган фавқулодда вазиятларда (табиий ва техноген тусдаги) ҳаракат қилишга тайёрлаш комплекс дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида семинар бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоят адлия бошқармаси ва тизим идоралари ходимлари, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси маъсул вакиллари иштирок этди.
Семинарда қарор ижроси юзасидан фавқулодда ҳолатлар, фуқаро муҳофазаси каби ҳолатлардан хабардор қилиш ва бу борада олиб борилаётган тушунтириш, тарғибот-ташвиқот ишлари, вилоятда содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ва шундай ҳолатда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, фавқулодда вазият вақтида фуқароларимиз қолаверса ҳар бир ходим ўзини қандай муҳофазалаш усуллари, ҳар доим шай ва зийрак туриш лозимлиги, гавжум жойлар ҳисобланган турли идоралар ва корхоналарда аҳолини маънавий-руҳий тайёрлаш мақсадида фуқаро муҳофазаси бўйича мунтазам ўқув семинарлар, амалий машғулотлар ўтказиб бориш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Шунингдек, амалий машғулотларни ўтказиш тартиби, Адлия бошқармасида ҳамда вилоятдаги барча идораларда ташкил қилинган Фуқаро муҳофазаси гуруҳларини фавқулодда вазият содир бўлганда махсус тузилмалар етиб келгунга қадар қандай вазифани бажариш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтилди.