Bog'lanish

Telefon
(372) 223-53-58

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

20

Қонунчилик имтиёзлари


Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари иштирокида, хорижий инвесторларнинг ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқлари ҳамда фаолияти эркинлиги қонуний кафолатларига бағишлаб “Жиззах махсус индустриал зонасининг- иқтисодиёт ривожига ҳиссаси” мавзусида семинар ташкил қилинди.20130516_112457.jpg

Семинарда таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда қулай инвестициявий муҳит шакллантирилди, хорижий инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар тизими мустаҳкамлаб қўйилган. Шу жиҳатдан ўтган йилда мамлакатимиз иқтисодиётига 11 миллиард 700 миллион доллар миқдорида ички ва хорижий инвестициялар жалб этилди ёки бу борадаги кўрсаткич 2011 йилга нисбатан 14 фоизга ўсди. Жами инвестицияларнинг 22 фоиздан ёки 2 миллиард 500 миллион доллардан ортиғини хорижий инвестициялар ташкил этди, уларнинг 79 фоиздан кўпроғи тўғридан-тўғри хорижий инвестициялардир.

Бир қатор давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар сингари Адлия органларига ҳам хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган изчил ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўриш вазифаси юклатилган. Мазкур вазифа юзасидан соҳага оид қонунчилик, унинг қўлланилиш амалиёти борасида мутасадди идоралар ҳамкорлигида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Ўтказилган мазкур тадбир мамлакатимизда хорижий инвестициялар ва улар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кенг кўламдаги имтиёзлар ва кафолатларни тушунтирилиши, мазкур соҳага алоқадор давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини яхшилаш масалаларига бағишланди.20130516_112626.jpg

Жиззах ва Сирдарё вилоятларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ҳамда самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш жойларини яратиш ва аҳоли даромадаларини ошириш мақсадида, шунингдек, юртимизда ўзбек-хитой саноат паркини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ўзаро англашув тўғрисидаги меморандумга мувофиқ Юртбошимиз томонидан жорий йилнинг 18 март куни “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”гиФармони қабул қилинди.

Фармонда Жиззах вилоятида, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида филиали бўлган “Жиззах” махсус индустриал зонасини барпо этиш белгиланди.

Тадбирда сўзга чиққан мутахассислар, ушбу Фармон билан “Жиззах” МИЗнинг фаолият юритадиган муддат мобайнида унинг ҳудудида махсус солиқ тартиби ва божхона имтиёзлари амал қилиши белгиланишини ҳамда Жиззах махсус индустриал зонаси қатнашчилари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғидан, уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқдан, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғидан, кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловидан ҳамда Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинганлигини атрофлича тушунтириб ўтдилар.

Шунингдек, тадбирда ушбу фармон билан белгиланган амалий вазифалар юзасидан қилинаётган ишлар ҳам атрофлича муҳокама қилиниб, бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Семинар якунида иштирокчилар томонидан қонунчилик имтиёзлари борасида берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.