Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

12

Ёшлар ва қонун


1.jpgЖиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоятдаги Пахтакор хизмат кўрсатиш ҳамда ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика касб-ҳунар коллежларида “Никоҳ шартномаси, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ва коллеж битирувчиларини ўз бизнесини ташкил этишга берилган имтиёзлар” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда никоҳ шатномаси мазмун-моҳияти, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, миллий қонунчилигимизга хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, глобаллашув жараёнида интернет орқали турли зарарли, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш ва интернетдан илм-фан, билим олиш мақсадида фойдаланиш лозимлиги хусусида сўз юритилди.

Оила қуриш инсон ҳаётида энг масъулиятли ҳисобланиши, мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда ҳар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетишини тўла кафолатлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилаётганлиги, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланганлиги таъкидлаб ўтилди.

1.jpgШунингдек, тадбирда мамлакатимизда мустақиллик йилларида, бозор иқтисодиётининг асосий негизларидан бўлган хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, унинг дахлсизлиги ва ишончли ҳуқуқий ҳимоясини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган миллий қонунчилик базасини яратишга қаратилганлиги, жумладан “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур соҳани тартибга солишда, ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.