Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

25

Халқаро стандартлар ва миллий қонунчилик


1.jpgМарказий банкнинг Жиззах вилоят бош бошқармасида вилоят адлия бошқармаси ва бош бошқарма томонидан “Коррупциянинг олдини олиш бўйича халқаро стандартлар ва миллий қонун-ҳужжатлари асосий жиҳатлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда таъкидланганидек, дунё мамлакатларида давлат хизматчиларининг порахўрлик, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ жиноятларни содир этиши ҳокимиятнинг обрўсизланишига, давлатнинг сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий тизимига путур етишига, натижада амалдаги ҳокимиятга нисбатан ишончсизлик ва норозиликка сабаб бўлмоқда. Коррупциянинг маълум бир мамлакатда ривожланиши эса ўша давлатнинг таназзулига олиб келади.

Коррупция фуқаронинг давлат вакили билан маъмурий муносабатлари маъно-моҳиятини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларни келтириб чиқаради.

Инсон, жамият ва давлат учун катта хавфга эга бўлган ва бир вақтнинг ўзида жамият ҳаётининг барча соҳаларига салбий таъсир ўтказадиган коррупция омиллари бугунги кунда нафақат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва хавфсизлиги учун таъсир ўтказади, балки фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини бузади ва тадбиркорликнинг ривожланиши учун тўсқинлик қилади.

2003 йил 31 октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенцияси 5-моддасининг 3-бандида белгиланганидек, коррупциянинг олдини олиш сиёсати ва амалиёти доирасида ҳар бир иштирокчи давлат тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чораларнинг коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга мос келиши нуқтаи назаридан уларни даврий баҳолашга ҳаракат қилади.

Худди шунингдек, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилотининг Коррупцияга қарши курашиш бўйича Истанбул ҳаракатлари режаси доирасида Ўзбекистон Республикасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мажбурий экспертизасини ўтказиш ҳақидаги талабни ва мазкур экспертизани ўтказишнинг жараёнини тартибга солувчи, шунингдек коррупцияга замин яратадиган нормалар аниқиланган тақдирда амалга ошириладиган кейинги ҳаракатлар тўғрисидаги тартибни қабул қилиш бўйича тавсия берилган.

Шунингдек, тадбирда юқорида қайд этилган халқаро ҳужжатлар қоидаларини мамлакатимиз қонун ҳужжатларида акс эттириш юзасидан салмоқли ишлар олиб борилаётганлиги, хусусан, 2012 йил 24 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси давомида мазкур лойиҳаларнинг уларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупция, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий ҳамда бошқа чекловларни жорий этадиган қоидалар ва нормалар бор-йўқлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳам таҳлилини амалга ошираётганлиги тўғрисида сўз борди.

1.jpgХудди шунингдек, 2014 йил 15 майдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонун миллий қонунчилигимиз ривожида муҳим ўрин тутганлиги, ушбу Қонуннинг ўнга яқин моддаси билан мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш мақсадида Жиноят, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, Фуқаролик процессуал, Хўжалик процессуал кодекслари ва “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, шундан Жиноят кодексининг порахўрлик, хусусан, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун жавобгарлик белгиланган 211- ва 212-моддаларига ўзгартиш киритилганлиги, яъни, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун белгиланган жазолар тури, миқдори ва муддатлари ўзгартирилиб, пора олиш учун белгиланган жазолар тури, миқдори ва муддатлари билан бир хилда белгиланганлиги семинар иштирокчиларига тушунтириб берилди.