Янгиликлар
Фермерликнинг ҳуқуқий асослари
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан “Ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг ҳуқуқий мақоми, уларнинг вазифалари ҳамда фермер хўжаликларига ер участкалари ажратиш ва ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш тартиби” мавзусида семинар ташкил қилинди.
Семинарда таъкидланганидек, Мустақиллик йилларида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида қишлоқда деҳқоннинг ерга ва ўзи яратган маҳсулотга эгалик ҳиссини оширишга қаратилган мулкий муносабатлар ҳамда мукаммал ҳуқуқий асослар шакллантирилди.
Мамлакатимизда амалдаги қонунчиликка мувофиқ фермерлар фаолияти 4 та кодекс, 10 га яқин қонунлар, 15 гаяқин Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, 20 га яқин Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тартибга солинади.
2008, 2009 ва 2010 йилларда мамлакатимизда барча йўналишдаги фермер хўжаликларининг фаолияти танқидий баҳолаш асосида таҳлил қилиниб, уларнинг ер майдонлари мақбуллаштирилди.
Шу билан бирга, фермерлик ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган қонун ҳужжатларини доимий равишда такомиллаштириб боришни замоннинг ўзи талаб этмоқда.
Таъкидланганидек, фермерларнинг ўзини ўзи бошқариши жараёнларини кучайтириш ва шу асосда қишлоқ хўжалиги самарадорлигини сифат жиҳатдан янги даражага олиб чиқиш мақсадида 2012 йил 22 октябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Шубҳасиз, ушбу фармоннинг қабул қилиниши республикамизда фермерлик ҳаракатини ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб берди ҳамда фармон билан фермер хўжаликларининг ташаббуси маъқулланиб, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда вилоят ва туман фермерлари кенгашлари ташкил этилди.
Сўзга чиққанлар таъкидлаганларидек, белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ташқари, фермерлар юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатларига кўра нодавлат нотижорат ташкилот сифатида бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга ҳам эга.
Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 январдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисида”ги низомга кўра фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши ер ижара шартномасини бекор қилиш бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва хўжалик судига бериш учун асос ҳисобланади:
Семинар якунида иштирокчилар томонидан қонунчилик имтиёзлари борасида берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.