Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

07

Сиз қонунни биласизми” кўрик танлови шаҳар босқичи


1.jpgЎзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2016 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадлбирлар режасига асосан мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмамларини ривожлантириш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган Сиз қонунни биласизми кўрик танловининг Жиззах шаҳар босқичи ўтказилди.

1.jpgТанловда 6 та жамоа 4 та шарт асосида беллашиб, танлов якуни бўйича Жиззах педагогика институти қошидаги 1-сонли Сайилжойи академик лицейининг “Фемида” жамоаси 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди ва танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди.

Жиззах педагогика институти қошидаги 2-сонли академик лицейининг “Фракция” жамоаси 2-ўринни, Жиззах политехника институти қошидаги академик лицейининг “Қалқон” жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Танлов якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.