Янгиликлар
Оила ва никоҳ муносабатлари
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда Зафаробод қишлоқ-хўжалик коллежида таълим муассаси ўқитувчилари ва талабалари иштирокида “Яқин қариндошлар ўртасидаги ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирда сўз олганлар, асосий қонунимиз - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг “Оила” бобида – оиланинг давлатимизнинг жамиятдаги ўрнига юксак баҳо берилиб, оила жамиятнинг асосий бўғини эканлиги, оиланинг мустаҳкам бўлишига таъсир этувчи омиллардан бири – никоҳ ёши ҳисобланишини, мамлакатимизда никоҳ ёши эркаклар учун ўн саккиз ёш, аёллар учун ўн етти ёш этиб белгиланганлиги, никоҳ ёшини фақат туман ҳокимининг қарори билан 1 ёшга қисқартирилиши мумкинлиги, мустаҳкам оиланинг асоси қонуний тузилган никоҳ ва соғлом эр-хотиндан иборатлиги, тиббиёт хулосасига кўра эрта оила қуриш мақсадга мувофиқ эмаслигини ҳаётий мисоллар билан орқали тушунтирилди.
Қонуний никоҳдан ўтишдан олдидан тиббий кўрикнинг катта аҳамияти борлиги, тиббий кўрикдан ўтиш ҳозирги кунда ҳаётий зарурат эканлиги, соғлом турмушдан соғлом фарзанд вояга етишини, бундай асосда қурилган оила ҳамиша ишончли, мустаҳкам бўлишига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, 2016 йил “Соғлом она ва бола йили”, деб эълон қилиниши ёш оилаларга катта эътибор кўрсатиш давлат даражасидаги сиёсий масалага айлангани, муҳтарам Президентимизнинг “Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш энг олий саодатдир” асарида ҳам “Қиз болани коллежни битирмасдан, ҳунар эгалламасдан кимки турмушга бермоқчи бўлса билиб қўйинглар мен бунга мутлақо қаршиман, қиз бола, аввало, касб эгалласин, ўз фикрига эга бўлсин ҳаётни англасин, шунда у ҳаётда ўз ўрнини топади ва йўлини йўқотмайди. Қиз бола бу бўлғуси она, фарзандларимизнинг тарбиячиси, эртанги авлод бу Ўзбекистоннинг келажаги дегани” деб оила ва ёш турмуш қурувчиларга катта аҳамият берганлиги таъкидланди.
Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари эркин суҳбат асносида ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар олдилар.
Шунингдек, тадбирда “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатлар” мавзусида видеоролик номойиш этилди.