Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

28

“Тафаккур синовлари” кўрик танловининг минтақавий босқичи


Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмамларини ривожлантириш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, 1.jpgижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида Жиззах вилоят адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда вилоят ИИБ ҳамкорлигида олий таълим муассасалари ўртасида “Тафаккур синовлари” кўрик танловининг саралаш (минтақавий) босқичи ўтказилди.

Танловда 3 та жамоа жумладан, Жиззах давлат педагогика институтининг “Статус”, Жиззах политехника институтининг “Тарғиботчи талабалар” ва Гулистон давлат Университетининг “Истиқлол” жамоалари 5 та шарт, жумладан, 1-шартда жамоалар ўзлари таълим олаётган олий таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар, ўқитувчилар ва талабалар томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар ва қўлга киритилган ютуқлар, 2-шартда тезкор “Блиц” савол-жавоблар, 3-шартда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ташкилий ишчи гуруҳ томонидан тайёрланиб намойиш этилган видео ролик асосида намойиш этилган жараёнларни ўз чизгиларида акс эттириш орқали, 4-шартда жамият глоабал муаммоси ҳисобланган одам савдоси, диний эктремизм ва терроризм, гиёҳвандлик каби иллатлар ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар юзасидан ўз саҳна кўринишлари ҳамда 5-шартда ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисидаги янги қонун лойиҳасига ўзларининг кўргазмали таклифларини тақдим этиш бўйича ўзаро беллашди.

1.jpgТанлов якуни бўйича Жиззах давлат педагогика институтининг “Статус” жамоаси 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди ва танловнинг учинчи ҳудудий босқичига йўлланма олди.

Жиззах политехника институтининг “Тарғиботчи талабалар” жамоаси 2-ўринни, Гулистон давлат Университетининг “Истиқлол” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди.

Танлов якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга танлов ташкилотчиларининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.