Янгиликлар
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги ишлар сарҳисоби
Йиғилишда давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий маърифат соҳасида олиб борган ишлари, йўл қўйилган айрим хато ва камчиликлари ҳамда уларни бартараф этиш механизмлари тўғрисида сўз борди.
Жумладан, айрим тизимли камчиликлар қонун ҳужжатларини мукаммал ўрганмаслик ва билмаслик, қонун ҳужжатларини белгиланган тартибда ва муддатларда аҳолига етказмаслик ҳолатлари, матбуот ва оммавий ахборот воситаларидан, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларидан кенг ва самарали фойдаланилмаслик, қонун ҳужжатларини туркумлаштириш ишлари етарли даражада ташкил этилмаганлиги натижасида қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалардан беҳабар бўлиш, жойларда ўтказиб келинган конференция, семинар ва давра суҳбатларини ташкил этиш ҳамда ўтказишда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашнинг 2013 йил 14 январдаги 2-сон қарори билан тасдиқланган Услубий қўлланмага риоя этмаслик, мазкур хатларда тарғибот тадбирларини Услубий қўлланма асосида ташкил этиш ва ўтказиш билан бир қаторда олиб борилган тарғибот тадбирлари тўғрисида ҳар чорак якуни билан вилоят адлия бошқармасига намунавий ҳисобот шакли асосида ҳисобот тақдим этиб бориш белгиланган бўлсада, аммо 2015 йил давомида ва 2016 йил 1-чорак якуни билан вилоят адлия бошқармасига ҳисоботларни тақдим этмаслик каби ҳолатлар кузатилиб келинаётганлиги иштирокчиларга етказилди.
Йиғилиш якунида вилоят адлия бошқармаси томонидан давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг тарғибот ва маърифат соҳасига масъул ходимларига вилоятда қонун ҳужжатларини аҳолига етказиш самарадорлигини ошириш мақсадида бир қатор таклифлар билдирилиб, давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг тарғибот ва маърифат соҳасига доир 2016 йил учун иш режа ишлаб чиқилиши юзасидан қарор қабул қилинди.