Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

04

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ” билан ишлаш амалиёти


1.jpgЖиззах шаҳар ҳокимлигида Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан вилоят, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, Давлат солиқ бошқармаси, Марказий банк бошқармаси, “Unicon” ДУКнинг вилоят вакили, “ягона дарча” марказлари ва давлат хизматлари кўрсатувчи давлат ташкилотлари, ОАВ ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида семинар йиғилиш ташкил этилди.

Тадбир иштирокчиларига қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ” билан ишлаш амалиёти, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланманинг тақдимоти ҳамда марказ ходимлари ва давлат хизматларини кўрсатувчи идоралар вакилларининг фаолиятлари юзасидан тушунтиришлар берилди.

Хусусан, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга қаратилган қонун-ҳужжатлари, давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ тартиб-таомиллар, тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказлари фаолиятлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2016 йил 16 мартдаги баёни ҳамда Адлия вазири томонидан тасдиқланган 2016 йил 30 мартдаги “чора-тадбирлар режаси”нинг 2-бандида Адлия вазирлигига вилоят ҳокимликлари билан биргаликда “ягона дарча” марказлари фаолиятига информацион ёрдам кўрсатиш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида консультация бериш жараёнида тадбиркорлик субъектларини Қонун ҳужжатларидаги янгиликлар бўйича ҳабардор қилиш мақсадида Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ”дан кенг фойдаланиш амалиётини жорий этиш вазифаси юклатилганлиги, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси “LexUZ”дан фойдаланиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.

1.jpgШунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи ягона марказлар фаолиятини ташкил этиш ва улар орқали давлат хизматлари кўрсатишга оид” Қўлланмада тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили асосида давлат хизматларини кўрсатиш ягона марказларини ташкил этиш ва фаолият юритишига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат хизматлари кўрсатишда қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлигига махсус ҳабар юбориш, “ягона дарча” марказлари фаолиятини мустахкамлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва киритиш тартиблари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича талаблар, марказ директори ва бўлим бошлиқларининг намунавий мансаб йўриқномалари, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни тугатиш масалалари юзасидан фикрлашиб олинди.