Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

11

Ёшларга оид давлат сиёсати давр талаби


1.jpgЖиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси билан ҳамкорликда вилоятдаги Дўстлик тиббиёт ҳамда Дўстлик қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида “Никоҳ шартномаси, эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари ва коллеж битирувчиларини ўз бизнесини ташкил этиш учун берилган имтиёзлар” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбирда никоҳ шатномаси мазмун-моҳияти, эрта турмушнинг салбий оқибатлари, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, миллий қонунчилигимизга хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, глобаллашув жараёнида интернет орқали турли зарарли, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш ва интернетдан илм-фан, билим олиш мақсадида фойдаланиш лозимлиги хусусан, оила қуриш инсон ҳаётида энг масъулиятли ҳисобланиши, мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган лиги, ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда ҳар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетишини тўла кафолатлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилаётганлиги, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланганлиги таъкидланиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда мустақиллик йилларида, бозор иқтисодиётининг асосий негизларидан бўлган хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, унинг дахлсизлиги ва ишончли ҳуқуқий ҳимоясини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган миллий қонунчилик базасини яратишга қаратилганлиги, жумладан “Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида”ги, “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги, “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, мазкур соҳани тартибга солишда, 1.jpgривожлантиришда ва албатта мулкдорлар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этаётганлиги, шу билан бирга, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишига, мулкдорлар синфининг шаклланишига, хусусий мулк ҳимояси ва дахлсизлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритишга ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланаётгани ва ҳозирги кунда коллеж ва ОТМ битирувчиларига берилаётган кенг имкониятлар, ёшларнинг аъло ўқишлари, билим олишлари, эзгуликка йўғрилган миллий истиқлол ғояси: яъни озод ва обод ватан, эркин ва фаровон турмуш уларнинг доимий шиори бўлиши, барча ёшларимиз ватан равнақи ва тараққиёти, юрт тинчлиги ҳақида қайғуриб, ўз куч ва шижоатларини мазкур ғояларга сарфлаши, интернет тизими ва бошқа йўллар билан ёшларимиз онгига бўлаётган зарарли, ёт ҳуружлардан химояланиш масалаларига тўхталиб ўтилди.