Янгиликлар
Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамда фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Жиззах вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳамкорликда Ғаллаорол тиббиёт коллежида “Эрта турмуш қуришнинг салбий оқибатлари, никоҳ шартномаси ва коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш бўйича имтиёзлар” мавзусида семинар йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда эрта турмушнинг салбий оқибатлари, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби, никоҳ шартномасининг мазмун-моҳияти, глобаллашув жараёнида интернет орқали турли зарарли, ёт ғоялар таъсиридан сақланиш ва интернетдан илм-фан, билим олиш мақсадида фойдаланиш лозимлиги тушунтирилди. Хусусан, оила қуриш инсон ҳаётида энг масъулиятли ҳисобланади. Мамлакатимизда оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, айниқса, ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётган лиги, ҳар бир оила мустаҳкам пойдеворга эга бўлишига эришиш, жамиятда ҳар бир гўдакнинг соғлом туғилиши ва яшаб кетишини тўла кафолатлайдиган зарур шарт-шароитларни яратишга эътибор қаратилаётганлиги, оила жамиятнинг асосий бўғини ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги, никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланганлиги таъкидланиб ўтилди.
Шунингдек, тадбирда мамлакатимизда мустақиллик йилларида, бозор иқтисодиётининг асосий негизларидан бўлган хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлаш, унинг дахлсизлиги ва ишончли ҳуқуқий ҳимоясини, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга йўналтирилган миллий қонунчилик базасини яратишга қаратилганлиги, мазкур соҳани тартибга солишда, ривожлантиришда ва албатта мулкдорлар ва тадбиркорлар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этаётганлиги, шу билан бирга, мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланишига, мулкдорлар синфининг шаклланишига, хусусий мулк ҳимояси ва дахлсизлиги, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини юритишга ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланаётгани ва ҳозирги кунда коллеж ва ОТМ битирувчиларига берилаётган кенг имкониятлар, ёшларнинг аъло ўқишлари, билим олишлари, эзгуликка йўғрилган миллий истиқлол ғояси: яъни озод ва обод ватан, эркин ва фаровон турмуш уларнинг доимий шиори бўлиши, барча ёшларимиз ватан равнақи ва тараққиёти, юрт тинчлиги ҳақида қайғуриб, ўз куч ва шижоатларини мазкур ғояларга сарфлаши, интернет тизими ва бошқа йўллар билан ёшларимиз онгига бўлаётган зарарли, ёт ҳуружлардан химояланиш масалаларига тўхталиб ўтилди.