Янгиликлар
“Сиз қонунни биласизми” кўрик танлови вилоят босқичи
Жиззах вилоят адлия ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамда фуқаролик жамияи шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган “Сиз қонунни биласизми” кўрик танловининг Жиззах вилоят босқичи ўтказилди.
Танловдан мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2016 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадбирлар режасига асосан мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш, уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти билан яқиндан таништириш, уларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратишдан иборат бўлди.
Танлов 5 та жамоа иштирокида 5 та шарт асосида ўтказилиб, танлов якуни бўйича Жиззах педагогика институти қошидаги 1-сонли Сайилжойи академик лицейининг “Фемида” жамоаси 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланма олди.
Ғаллаорол тиббиёт коллежининг “Матонат” ва Мирзачўл иқтисодиёт коллежининг “Истиқлол қалқонлари” жамоалари 2-ўринни, Жиззах ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг “Лаверс” ва Янгиобод агроиқтисодиёт коллежининг “Сенаторлар” жамоалари 3-ўринни эгаллади.
Танлов якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Тадбир лавҳалари фотосуратлари модем орқали юборилмоқда.