Янгиликлар
24
“Тафаккур синовлари” кўрик танлови ҳудудий босқичи
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг acocлapи тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2016 йилда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш тўғрисидаги чора-тадлбирлар режасига асосан мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш ва амалий кўникмаларини ривожлантириш,
уларни Конституция ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, суд-ҳуқуқ, ижтимоий-иқтисодий тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти юзасидан яқиндан таништириш, жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ўз иқтидорини намойиш этиш учун имконият яратиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши, фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамкорлигида олий таълим муассасалари талабаларининг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида “Тафаккур синовлари” кўрик танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди.
Танловда 3 та жамоа жумладан, Жиззах давлат педагогика институтининг “Статус”, Самарқанд давлат Университетининг “Улуғбек ворислари” ва Қарши давлат Университетининг “Адолат” жамоалари 5 та шарт, жумладан, 1-шартда жамоалар ўзлари таълим олаётган олий таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитлар, ўқитувчилар ва талабалар томонидан олиб борилаётган илмий изланишлар ва қўлга киритилган ютуқлар, 2-шартда тезкор “Блиц” савол-жавоблар, 3-шартда мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича ташкилий ишчи гуруҳ томонидан тайёрланиб намойиш этилган видео ролик асосида намойиш этилган жараёнларни ўз чизгиларида акс эттириш орқали, 4-шартда жамият глоабал муаммоси ҳисобланган одам савдоси, диний эктремизм ва терроризм, гиёҳвандлик каби иллатлар ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар юзасидан ўз саҳна кўринишлари ҳамда 5-шартда ёшларга оид давлат сиёсати асослари тўғрисидаги янги қонун лойиҳасига ўзларининг кўргазмали таклифларини тақдим этиш бўйича ўзаро беллашди.
Танлов якуни бўйича Жиззах давлат педагогика институтининг “Статус” жамоаси 230 балл билан 1-ўринни эгаллаб ғолиб деб топилди ва танловнинг учинчи ҳудудий босқичига йўлланма олди.
Самарқанд давлат Университетининг “Улуғбек ворислари” жамоаси 223 балл билан 2-ўринни, Қарши давлат Университетининг “Адолат” жамоаси 206 балл билан 3-ўринни қўлга киритди.
Танлов якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга танлов ташкилотчиларининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Танлов лавҳалари фотосуратлари модем орқали юборилмоқда.