Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

Байрам муборак азиз болажонлар!


1.jpgЖиззах вилояти Бахмал тумани 23241-ҳарбий қисмда Мудофаа вазирлиги қошидаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, жумладан Мудофаа вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан 1 июнь - “Халқаро болаларни химоя қилиш куни”га бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Унда ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, маҳаллий давлат бошқаруви органларининг маъсул ходимлари ҳамда ОАВнинг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда, мустақил давлатчилигимизнинг дастлабки йиллариданоқ мудофаа соҳасида зарур қонунчилик базаси яратилганлиги, шу жумладан миллий армияни профессионал даражага кўтариш, ҳарбий хизматчиларва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга, маънавий юксалтиришга қаратилган бир қатор қонун-ҳужжатлар қабул қилинганлиги таъкидланди.

1.jpgШу ўринда давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 24 октябрда “Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши халқимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, мамлакатимиз Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш, замонавий миллий армиямизни шакллантириш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ва уларнинг самарасини халқимизга етказиш, миллий армиямизнинг салоҳияти ва қудратини кенг тарғиб этиш, ҳарбий хизматни ўтаётганлар ва чақирилувчи ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим ўринга эгалиги тўғрисида мулохазалар билдирилди.

Профессионал армияни шакллантириш йўлида амалга оширилган ислоҳотлар туфайли унда хизмат қилиш Ўзбекистон фуқароси учун нафақат конституциявий бурч, балки энг нуфузли касблардан бирига, том маънодаги шон-шараф ишига айланди. Бугунги кунга келиб ҳарбий хизматни ўташ истагида бўлган ёшларнинг сони кундан кунга ортиб бораётганлиги фикримизнинг тасдиғидир.

1.jpgМаданий – маърифий тадбир иштирокчилари оилалар фаровонлиги, турмуш хотиржамлигини таъминловчи энг улуғ восита фарзанд ва унинг саломатлиги деган хаётий хақиқатни яна бир бор эътироф этдилар. Зеро, соғлом бола халқимиз ғурури, келажагимиз давомчисидир. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, ташкилотчилар республикамизда ёш авлод саломатлигини муҳофаза қилиш,, болалар спортини ривожлантириш, хар томонлама баркамол навқирон авлод таълим-тарбияси йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида маълумот бердилар. Мухтасар қилиб айтганда, Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, 1.jpgсодиқлик, фидойилик туйғуларини хис этиб яшаётган ёшларимиз мустақил юртимизнинг келажаги бўлиб, уларнинг ҳаётини асраб авайлаш, уларни ватанпарвар ёшлар этиб тарбиялаш барчамизнинг бурчимиздир деган якдил фикр билдирилди.

”Болалар бизнинг келажагимиз пойдевори” шиори остида олиб борилган маърифий тадбирга эстрадамизда ўз ўрнига эга булган хушовоз хонандаларнинг чиқишлари,дилбар куй-қўшиқ, жозибали рақслар янада файз бағишлади. Учрашувда харбий хизматчиларнинг фарзандларига турли совғалар тарқатилди.