Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

14

Мустақиллик – менинг тақдиримда


Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Бахмал тумани ҳокимлигида “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида семинар ташкил этилди.1.jpg

Тадбирда вилоят адлия бошқармаси, туман хокимлиги, Хотин қизлар кўмитаси, Маҳалла жамоат фонди, “Камолот” ЁИҲ туман бўлими ҳамда бошқа давлат идоралари ва нодавлат нотижорат ташкилотлардан вакиллар иштирок этдилар.

Учрашувда 1991 йил 31 август куни ҳалқимиз хаётида улкан тарихий воқеа содир бўлганлиги, Республикамиз ўз мустақиллигини қўлга киритганлиги ва дунё харитасида янги мустақил суверен давлат пайдо бўлганлиги, бугунги кунда қўлга киритилган барча имкониятлар мустақиллик туфайли амалга оширилганлиги ҳаётий мисоллар орқали 
кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, тадбирда ҳар бир инсон озод ва обод ватанда мустақил яшашга, эркин фикрлашга ва ўз мақсадларини мустақил амалга оширишга интилиши, йигирма беш йил муқаддам “Мустақиллик” деб аталмиш ижтимоий адолат сари интилиш тантанаси юртимизда қарор топганлигидан бугун барчамизнинг кўнглимиз шодланиши, ортга назар ташлар эканмиз, тарихан шу қисқа вақт ичида ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, иқтисодий ва хуқуқий сохаларда улкан ютуқлар қўлга киритилганлиги қайд этилди.

Халқимиз мамлакатимиз истиқлолининг шонли санасини – миллий Мустақиллигимизнинг йигирма беш йиллигини кўтаринки руҳ ва кайфият билан кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шунингдек, ўтган 25 йилнинг ҳар бир йили жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маданий-маърифий ҳаётида, одамларнинг дунёқараши ва турмуш тарзида ўзига хос из қолдирди, ҳаётимизнинг барча соҳаларида муҳим ўзгаришлар юз берди, мамлакат иқтисодиёти режалаштирилган суръатлардан ҳам юқори ривожланишда давом этмоқда.

Нуфузли халқаро ташкилотлар, банк ва молия муассасалари Ўзбекистон аҳолисининг даромадлари муттасил ошиб бораётганини расман эътироф этмоқда. Тарихан қисқа бир даврда аввало эл-юртимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва фидокорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган, тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган мустақил, суверен Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг тарихий ғалабасидир дея эътироф этилди.

1.jpgТадбир давомида бугунги Ўзбекистон демократик янгиланиш ва тараққиёт йўлида ўзининг буюк келажаги сари дадил одимлаётган, куч-қудрати, иқтисодий салоҳияти йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётган, дунё ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллаб, бу улуғ нуфузга янада нуфуз қўшаётган, халқининг фаровон ва тинч-тотув ҳаётини таъминлашга, фарзандларини миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга, замонавий илм-фан ютуқларидан баҳраманд этишга қодир, истиқболини янги баркамол авлоднинг маънавий-ахлоқий камолида, жамият ҳаётидаги фаоллиги ва ташаббускорлигида, юксак фуқаролик позициясида кўраётган давлатлиги тўғрисида маърузалар тингланди.

Йиғилиш иштирокчилари мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида вояга етказиш борасида амалга оширилаётган ишлар навқирон авлод вакилларини дунёда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан тўғри хулоса чиқаришга, ёш йигит-қизларни барқарор тинчлик ва осойишталикни қадрига етишга, доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга, олдимизга қўяётган мақсадимиз юрт тинчлиги, ватан равнақи ва халқ фаровонлигини янада мустаҳкамлашдан иборатдир деган якдил фикрларини билдирдилар.