Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

21

“Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш масалалари


Жиззах вилоят адлия бошқармасида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 11 июлдаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида адлия вазирлиги нотариат,1.jpg адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази директори томонидан вилоят адлия бошқармаси нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлими масъул ходимлари, бошқарма тизимидаги барча туман (шаҳар) нотариал идоралари нотариус, котиб, ёрдамчи ва стажёрлари иштирокида “Нотариус” ахборот тизимида ишлаш бўйича ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда нотариуслар томонидан кўрсатилаётган хизматларни автоматлаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш мақсадида “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилганлиги, тизим жорий йилнинг 1 сентябрь кунига қадар синов режимида фаолият кўрсатиши ва 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тўлиқ жорий этилиши, тизим фаолиятини назорат қилиш бўйича бошқармада ишчи гуруҳ тузилганлиги ва бу иш гуруҳ нотариуслар томонидан тизим синов режимида фаолият кўрсатган даврда аниқланган камчиликлар ва таклифларни назорат қилиб боришлари, аниқланган камчиликлар ва таклифларнинг адлия вазирлигига тақдим этиб борилиши таъкидланди.

1.jpgШунингдек, семинарда бошқарманинг нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлимига жорий йилнинг июль-август ойларида давлат нотариал идораларининг барча ходимлари тизимда ишлаши, таъқиқ маълумотларни тизимга киритиш ва ечиш, битимлар ҳақидаги маълумотларни киритиш, чоп этиш ва бошқа амаллардан фойдаланишга ўргатиш бўйича ўқув машғулотларни ўтказиш лозимлиги ҳақида гапирилди. 2016 йил 20 декабрь кунига қадар нотариат соҳасини тартибга солувчи тегишли идоравий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаши ва адлия вазирлигига тақдим этиши, 25 август кунига қадар расмийлаштирилган таъқиқлар хатловдан ўтказилишини ва 25 октябрь кунига қадар амалдаги таъқиқларни тизимга киритиш вазифаси хўжалик бўлими, бухгалтерия ва ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш марказининг бошқармага бириктирилган масъул ходимларига 2016 йилнинг июль август ойларида нотариал идораларнинг техник ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш ва такомиллаштириш бўйича таклифларини киритиши вазифаси юклатилганлиги маълумот ва ижро тариқасида етказилди.