Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

02

Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти


1.jpg Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан Жиззах вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш юзасидан ўрни ва масъулиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди.


Тадбирда маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларининг ушбу масалага масъул мансабдор шахслари, Адлия вазирлиги ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда давлат бошқаруви ҳудудий органларининг юридик хизмати ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати масалалари бўйича Жиззах вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Нарзуллаев кириш сўзи билан очиб мазкур йўналишда амалга оширилаётган бир қатор ишлар ҳамда камчиликлар хусусида гапириб ўтди.

Тадбирда Адлия вазирлиги масъул ходими ва вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан қонун ижодкорлиги, қабул қилинган қонунларни ижрочилар ва аҳолига етказиш, шунингдек уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим вазифалар, уларнинг ижро механизмлари тўғрисида тадбир иштирокчиларига тушунчалар берилди.

Жумладан, таъкидланганидек, бугунги кунда жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда модернизациялаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Зеро, қонунларнинг халқчил, хаётий бўлиши уларнинг ижроси таъминланиши кўп жихатдан жойлардаги махаллий давлат ҳокимияти органларининг халқнинг ичига кириб бориши, мавжуд муаммоларни аниқлаши ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга таклифлар тайёрлаши ва киритишига боғлиқ.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири ҳам норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, давлат ва жамият қурилиши соҳасида қонунийликни таъминлашга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳисобланади. Бу йўналишда вазирлик томонидан тизимли равишда изчил фаолият олиб борилмоқда.

1.jpgМазкур йўналишдаги мавжуд хато ва камчиликларни бартараф этиш ва бу йўналишда намунавий тизим ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш хамда унда бир қатор тадбирларни амалга ошириш масаласи бўлиб ўтган семинарнинг асосий мавзуси бўлди.

Бир қатор таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, ҳукуматнинг қонун ижодкорлиги дастурига киритиш учун таклифларни шакллантириш, қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижросини ташкил этиш, уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ва ижрочиларга етказиш, шунингдек қонунийликни мустаҳкамлашда юридик хизматнинг ролини ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриш мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида белгиланган вазифаларни амалга оширишда аҳолининг ва ижрочиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини уларга етказишда маърифий тарғиботнинг таъсирчан усулларидан фойдаланиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.