Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

05

Нодавлат - нотижорат ташкилотлари фаолиятининг қонуний кафолатлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


1.jpgЖиззах вилояти адлия бошқармасида вилоят адлия бошқармаси, вилоят прокуратураси, вилоят ИИБ, адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ҳамкорликда вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик тузилмалари идоралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун - моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш юзасидан “Нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолиятининг қонуний кафолатлари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида мамлакатимизда нодавлат-нотижорат ташкилотларининг қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан олиб брилаётган ислоҳотлар, хусусан хозирги кунда ННТлар фаолиятини ташкил этиш, улар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кафолатлаш ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг бир қатор қарорлари қабул қилинганлиги, бунга мисол қилиб, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар, Президентимизнинг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорини келтириш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ушбу қабул қилинган қарорлар билан нодавлат нотижорат ташкилотларига бир қатор енгилликлар яратилганлиги, давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган давлат божи миқдори 5 бараварга, уларнинг рамзларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ундириладиган йиғимлар миқдори 2,5 бараварига камайтирилганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотларининг давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатлари адлия органлари томонидан амалдаги норматив - ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилганидек икки ой муддат ўрнига бир ой муддатда кўриб чиқилиши белгиланганлиги, юридик шахслар олти ой мобайнида банк ҳисоб варақлари бўйича пул операцияларини ўтказиш билан боғлиқ молия - хўжалик фаолиятини амалга оширмаган тақдирда уларни тугатиш учун асос бўлишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53-моддаси қоидаси нодавлат нотижорат ташкилотларига жорий этилмаслиги белгилаб қўйилганлиги, бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сонли 
1.jpg“Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори билан “Нодавлат нотижорат ташкилотларни тугатиш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланганлиги, 2015 йил 4 июнь куни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тадбирларини келишиш тартиби тўғрисидаги низом” ҳамда “Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан адлия органларига тақдим этиладиган ҳисобот шакллари тасдиқланганлиги, мазкур низомда нодавлат нотижорат ташкилотлари қайси тадбирларни ўтказиш учун келишиш лозимлиги ёки қайси тадбирларни ўтказиш учун розилик олиниши шарт эмаслиги аниқ белгилаб қўйилганлиги ва тадбирлар тушунчасига аниқ таърифлар берилганлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган ҳисобот шакли 42 банддан иборат бўлган бўлса, янги ҳисобот шакли соддалаштирилиб 35 банддан иборат бўлиб деярли 30% қисқартирилганлиги тушунтириб ўтилди.

Давра суҳбати якунида нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолияти кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик тузилмалари идоралари томонидан ҳамкорликда қолаверса ҳар битта идора ҳам ўз таклифларини ишлаб чиқишлари ва тегишли раҳбарий идораларга тақдим этишлари лозимлиги қайд этилди.