Янгиликлар
Ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асоси
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси томонидан қўриқлаш бошқармасида вилоят адлия бошқармаси, вилоят ИИБ қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида “Ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асоси” мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда ички ишлар органлари фаолиятининг ҳуқуқий асоси сифатида жорий йилнинг 16 сентябрь куни имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтилди.
Таъкидланганидек, қонунда ички ишлар органларининг асосий вазифалари ва йўналишлари, ички ишлар органлари фаолиятининг асосий принциплари, ички ишлар органи ходими қонуний талаблари бажарилишининг мажбурийлиги, ички ишлар органларининг бошқа орган ва ташкилотлар билан ҳамкорлиги, ички ишлар органларининг тизими, мансабдор шахсларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш, ички ишлар органларининг мажбуриятлари ва ҳуқуқлари, мазкур органлари томонидан айрим мажбурлов чораларининг қўлланилиши, ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқотар қуролни қўллаш тартиби асосий нормалар сифатида белгилаб берилди.
Шунингдек, тадбирда ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби ва шартлари, ички ишлар органларидаги хизматга қабул қилиш, ички ишлар органларининг ходимлари ва уларнинг махсус унвонлари, ички ишлар органларидаги хизмат, ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ходимларни хизматдан бўшатиш, ички ишлар органи ходимининг бошқа органлар ва ташкилотларга сайланишидаги кафолатлар, ички ишлар органлари ходимларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари, жумладан, ходимлар соғлиғини сақлаш, меҳнатига ҳақ тўлаш, уй-жой майдони билан таъминлаш, мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, ходимларнинг хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида транспорт воситаларидан фойдаланиш тартиби, ходимларнинг давлат пенсия таъминоти ва давлат суғуртаси олиш ҳуқуқи, ходимларга ва уларнинг оилаларига ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ички ишлар органларининг молиялаштирилиши ва моддий-техника таъминоти, ходимларининг жавобгарлиги тўғрисида тадбир иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар берилди.