Янгиликлар
Жамиятда ҳуқуқий маданият ва фуқаровий ўзини-ўзи англаш туйғусини юксалтиришда ННТларнинг ўрни ва роли
Жиззах вилояти адлия бошқармасида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 12 майда бўлиб ўтган 96-сонли мажлис баённомаси билан тасдиқланган “2016 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва гуманитар ривожлантиришдаги долзарб масалаларни ҳал этишда давлат органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича комплекс дастур” нинг 51-банди ижросини таъминлаш мақсадида вилоят адлия бошқармаси, адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят ҳокимлиги хотин-қизлар қўмитаси ва фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан ҳамкорликда вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик тузилмалари идоралари вакиллари иштирокида “Жамиятда ҳуқуқий маданият ва фуқаровий ўзини-ўзи англаш туйғусини юксалтиришда ННТларнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбатида мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, давлат органларининг очиқлигини таъминлаш, нодавлат-нотижорат ташкилотларининг қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан хозирги кунда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини ошириш ва бу соҳада давлат органлари ва ННТлар ҳамкорлик фаолиятини ташкил этиш, қўллаб-қувватлаш, кафолатлаш ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг бир қатор қарорлари, дастурлар қабул қилинганлиги, бунга мисол қилиб, “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури”, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Парламент назорати тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги ва “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунлар, Президентимизнинг 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорини келтириш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ушбу қабул қилинган қонунлар, қарорлар ва дастурлар билан давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини оширишга қаратилган фаолиятлари, балки бутун фаолиятлари белгилаб берилганлиги, улар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатлари ва унинг долзарб масалалари ҳамда уларни ҳал этиш истиқболлари юзасидан олиб борилаётган тадбирлар, келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар тушунтириб ўтилди.
Бундан ташқари, давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотларининг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик тизимига киритилаётган сўнги ўзгартириш ва қўшимчалар, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан олиб брилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони мазмун-моҳияти гапириб ўтилди.
Давра суҳбати якунида давлат органлари ва нодавлат-нотижорат ташкилотлари фаолияти кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, очиқликни таъминлаш, ижтиомий шериклик муносабатларини ривожлантириш билан боғлиқ қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан вилоятдаги давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик тузилмалари идоралари томонидан ҳамкорликда қолаверса ҳар битта идора ҳам ўз таклифларини ишлаб чиқишлари ва тегишли раҳбарий идораларга тақдим этишлари лозимлиги айтиб ўтилди.