Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

12

Тадбиркорлик ва хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари


1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармонининг мақсади, мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича Адлия вазирлиги, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда тасдиқланган режа асосида Жиззах шахрида “Тадбиркорлик фаолиятинининг жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида вилоятдаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, сиёсий партиялар, савдо саноат палатаси худудий бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ташкил этилди.

1.jpgТаъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти томонидан 2015 йил 15 майда ПФ-4725-сонли Фармон қабул қилиниши натижасида тадбиркорларнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошди, қонуний тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам берилмоқда.

Биринчи Президентимизнинг узоқни кўзлаб амалга оширган сиёсати давом эттирилиб, Республиканинг давлат сиёсатини, инвестициявий салоҳиятини ривожлантириб, тадбиркорлик субъектларига янада кенг имкониятлар яратиб беришга қаратилган Президентимизнинг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармони қабул қилинди.

1.jpgФармонга кўра 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб:

Тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши,

тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши,

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган бўлса, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилиши;

ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши;

тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслиги;

1.jpgхорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилиши ҳамда бошқа бир қатор имтиёлар белгилаб қўйилди.

Бу эса энг аввало, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, Республиканинг инвестициявий муҳитини оширишга ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.