Янгиликлар
Тадбиркорлар доимо давлат эътиборида ва ҳимоясида
Жиззах ҳуқуқшунослик коллежида Ўзбекистон Рсепубликаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш, шунингдек, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида “Тадбиркорлик фаолиятинининг жадал ривожлантиришни таъминлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” ҳамда “Сайлов демократия кўзгуси” мавзуларида вилоят адлия, солиқ, божхона бошқармалари, вилоят хўжалик суди ва жиноят ишлари бўйича вилоят суди томонидан вилоятдаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар, сиёсий партиялар, савдо саноат палатаси худудий бошқармаси, нодавлат нотижорат ташкилотлар, вилоятдаги тадбиркорлик субъектлари ҳамда коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирокида семинар ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти томонидан 2015 йил 15 майда ПФ-4725-сонли Фармон қабул қилиниши натижасида тадбиркорларнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошди, қонуний тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам берилмоқда.
Фармонга кўра 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб:
Тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши,
тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши,
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарликлар содир этган тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимлари йўл қўйилган қонунбузарликларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарни қоплаган бўлса, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан, жарималар ва молиявий санкциялар қўлланилишидан озод этилиши;
ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахслар ҳуқуқбузарлик аниқланган кундан эътиборан бир ой муддатда етказилган зарарнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаган, тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтган ва рухсат этувчи зарур ҳужжатларни расмийлаштирган тақдирда маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилиши;
тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўлланилмаслиги;
хорижий инвестициялар иштирокидаги янгидан ташкил этиладиган ишлаб чиқариш корхоналарига уларни давлат рўйхатидан ўтказиш вақтида амалда бўлган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини беш йил мобайнида қўллаш ҳуқуқи берилиши ҳамда бошқа бир қатор имтиёлар белгилаб қўйилди.
Бу эса энг аввало, хусусий мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, Республиканинг инвестициявий муҳитини оширишга ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишидан далолат беради.