Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

24

Тадбиркорликка кенг имконият


Мамлакатимизда хусусий мулк, кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш, бу йўлдаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида узоқни кўзлаб олиб борилаётган сиёсат самарасида бугунги кунда мазкур соҳа миллий иқтисодиётимизнинг чинакам таянчига айланди. 1.jpg

Давлат органларининг хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашувини чеклашга доир изчил чоралар кўрилиб, иқтисодий ислоҳотларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш орқали ишбилармонлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли имтиёз ва преференциялар тизими яратилганлиги бу жараёнда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бахмал туманидаги мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-4848-сонли Фармони мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка хусусан, назорат қилувчи органларга ҳамда бошқа тадбиркорлик субъектларига етказиш, тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари билан берилган кафолатлар, имтиёзлар ва преференцияларни етказиш (тушунтириш) шунингдек, жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш даврида сайловчилар ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, назорат қилувчи органлар, тадбиркорлик субъектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирокида амалий конференция ўтказилди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг 2015 йил 15 майдаги “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан хусусий тадбиркорликнинг иқтисодиётимиздаги роли ва ўрнини тубдан ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш йўлидаги тўсиқ ва чекловларга барҳам бериш, хусусий мулкнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини янада ошириш учун қулай иқтисодий, ҳуқуқий шароит ва рағбатлар яратиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқди, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солишга оид амалдаги маъмурий ва жиноий қонунчиликни янада либераллаштириш, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш, назорат органларининг тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлигини ошириш каби долзарб чора-тадбирлар ўз ифодасини топди, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг деярли барча жиҳатига дахл қиладиган 40 дан зиёд қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

1.jpgЎзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сонли Фармони ҳам хусусий мулкни хуқуқий ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратишга ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга йўналтирилган ва ушбу соҳада давлат сиёсатининг сифат жиҳатидан янада яхшилаш мақсадида қабул қилинди.

Мазкур Фармон “кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига аралашувни тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик"ни энг муҳим устувор йўналиш ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси сифатида мустаҳкамлайди.

Ушбу мақсадларда давлат органларига, энг аввало, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи тузилмаларга ўз фаолиятида белгиланган талабларнинг ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги тамойилининг сўзсиз амалга оширилишини таъминлаш, шу муносабат билан ўз вазифаларини ва ваколатларини танқидий қайта кўриб чиқиш, тадбиркорлик фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик, уларнинг фаолиятини асоссиз тўхтатиб қўйганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талаблари қатъий бажарилишини, шунингдек, тадбиркорлик субъектларига етказилган зарарнинг бевосита айбдорлардан ундирилишини таъминлаш топширилди.

Фармонда 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишдан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлашга йўналтирилган давлат назоратининг принципиал жиҳатдан янги бир қатор механизмлари белгиланиши назарда тутилди.

Жумладан, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши, бундан юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширишлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида фақатгина Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказиладиган қисқа муддатли текширувлар мустаснолиги белгилаб қўйилди.

Шундай қилиб, назорат қилувчи органлар эндиликда режадан ташқари текширишлар ўтказишни ташкил қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини таъминлаш мақсадида фақат жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар ўтказишнинг чекланган имконияти сақланиб қолади. Бундай текшириш фақат Республика кенгашининг қарорига мувофиқ ўтказилиши мумкин ва текшириш муддати бир иш куни билан чекланган.

1.jpgШунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнинг барча турлари бекор қилиниши белгилаб қўйилди.

Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектларига нисбатан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тарзидаги жиноий жазо қўллаш тақиқланди.

Шу муносабат билан Жиноят кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга, Солиқ кодексига ва бир қанча бошқа қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши назарда тутилди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 96, 117-моддалари ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жорий йилнинг 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури тўғрисида”ги 728-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимизнинг барча вилоятларида сайлов округлари ва сайлов участкалари ташкил этилди, барча ҳудудларда сайловчиларга сайлов қонунчилиги ва тизими юзасидан кенг қамровли тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур сайлов қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда, жамиятни ислоҳ қилиш ва демократлаштириш янада чуқурлашган, ижтимоий фаоллик ўсган, фуқароларнинг масъулияти ҳамда ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ислоҳотларга, сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтларига талабчанлиги ошган бир шароитда бўлиб ўтади.

Сайлов жараёнининг демократик принциплари “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги ва бошқа қонун ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган.

Уларда демократик сайловларни амалга оширишнинг асосий стандартлари — умумийлиги, тенглиги ҳамда тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли, сайловда қатнашишнинг ихтиёрийлиги, уни ўтказишнинг очиқ ва ошкоралиги ўз ифодасини топган.

Халқаро ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилган асосий тамойилларга сайлов ҳуқуқининг умумийлиги киради. Бу Конституция ҳамда сайлов қонунчилигимизда асосий тамойиллардан бири сифатида эътироф этилган. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 1-моддасида келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини Ўзбекистон Республикаси фуқаролари умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан амалга оширадилар.

1.jpgСайлов кунига қадар ёки сайлов кунида 18 ёшга тўладиган, тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилиш ҳуқуқига эгадирлар. “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасида сайловчилар қаерда бўлишларидан қатъи назар, уларга Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида бевосита қатнашиш ҳуқуқи кафолатланади.

Конституциямизнинг 90-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига ўттиз беш ёшдан кичик бўлмаган, давлат тилини яхши биладиган, бевосита сайловгача камида 10 йил Ўзбекистон ҳудудида муқим яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси сайланиши мумкин.

Қонунчиликда белгиланишича, суд томонидан муомалага лаёқатсиз, деб топилган фуқаролар, шунингдек, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас ҳамда сайловда қатнашмайдилар. Бошқа ҳар қандай ҳолларда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини тўғридан-тўғри ёки билвосита чеклашга йўл қўйилмайди.

Фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи соҳасидаги халқаро стандартлардан яна бири адолатли сайлов тамойилидир. Бу сайловларнинг даврийлигини қонун билан белгилаб қўйиш, сайловолди кампаниясини олиб боришда номзодларга тенг имкониятлар тақдим қилиш, сайловларнинг очиқ ва ошкоралиги, сайлов жараёнининг барча босқичида кузатувчилар иштирок эта олиши ҳамда мустақил суд демакдир. Мустақил суд тизими сайлов жараёнини нохолислик, фирибгарлик ҳамда сохталаштиришдан самарали ҳимоя қилишда муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон сайлов қонунчилиги сайлов ҳуқуқлари бузилиши ва сайлов жараёни субъектларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш имкониятларини кафолатлайди. Шундай қилиб, миллий сайлов қонунчилиги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг эркин танлов ҳуқуқини тўла рўёбга чиқаришга хизмат қилади.Маълумки, демократик сиёсий тизимнинг самарадорлиги фуқаролик жамияти, яъни фуқаро ҳамда давлат ўртасида кўприк вазифасини бажарадиган кўппартиявийлик институти етуклигига боғлиқ. Эътиборлиси, мамлакатимизда бўлажак сайловга кўппартиявийликни фуқаролик жамиятининг сиёсий стандарти сифатида белгилаб берган ва демократик тамойилларга асосланган сайлов қонунчилигига тўла мос ҳолда тайёргарлик кўрилмоқда ҳамда Президент сайлови бўйича сайлов кампаниясида рўйхатдан ўтган барча сиёсий партиялар иштирок этаяпти.

Тадбир сўнгида йиғилиш иштирокчилари томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан батавсил жавоблар берилди.