Янгиликлар
Соғлом оила - баркамол авлод
Жиззах вилоят адлия бошқармасида “Эрта турмуш қуриш ва қариндошлик никоҳларнинг олдини олиш, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Ўқув-семинарда вилоят адлия бошқармаси ходимлари, туман ва шаҳар ФҲДЁ органлари мудиралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий масалалари бўйича маслаҳатчилар, соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Соғлом оилани шакллантириш, болаларни туғма ва наслий касалликлар билан туғилишини олдини олиш мақсадида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августда 365-сон “Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида”ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарори қабул қилинди ва унинг ижросини таъминлаш 2004 йил
1 январдан бошлаб ФҲДЁ органлари ва тиббиёт муассасалари зиммасига юклатилди. Бу амалиёт бугунги кунда соғлом оила муҳитини яратишда ўз самарасини бермоқда.
Тадбирда шунингдек, балоғат ёшига етмаганлар ўртасида туғриқлар, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳ, шаърий никоҳ, оилавий ажримларнинг салбий оқибатлари хусусида сўз юритилди.
Тиббиёт соҳаси мутахассислари (айниқса, скрининг маркази мутахассислари) бугунги кунда эрта никоҳ ҳамда яқин қариндош уруғлар ўртасида (асосан шаърий) тузилган никоҳларнинг оқибатида дунёга ногирон ва ирсий касалликларга чалинган болалар туғилаётганликларини таъкидлаб ўтдилар.
Тиббиёт мутахассислари фарзандларимиз 25 ёшгача тўла тўкис шаклланишини, қиз болалар эса жисмонан ҳамда руҳан 20 ёшда шаклланиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини бермоқдалар.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш лозимки, жамиятнинг асосий таянчи ҳисобланган оилани мустаҳкам бўлиши учун фуқаролар йиғинларининг, қолаверса мутасадди барча ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорликда ҳаракат қилиши кутилган натижаларни беради.
Йиғилиш сўнгида иштирокчилар саволларига маърузачилар томонидан батафсил жавоб берилди ва вилоят адлия бошқармаси томонидан тайёрланган буклетлар иштирокчиларга тарқатилди.