Янгиликлар
Жиззах ҳуқуқшуностлик коллежида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бахтимиз қомуси” мавзусида ўтказилган байрам тадбири тўғрисида МАЪЛУМОТ
Жорий йилнинг 6 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан “Конституцияси бахтимиз қомуси” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.И.Умирзоқов, Жиззах вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Б.Пирхалов, Жиззах вилоят ИИБ масъул ходими А.Ахмедов, Жиззах ҳуқуқшуностлик коллежи касбий таълим бўйича директор ўринбосари Н.Эргашев ҳамда коллеж ўқитувчилари ва ўқувчилар иштирок этишди.
Тантанали йиғилишни Жиззах ҳуқуқшуностлик коллежи касбий таълим бўйича директор ўринбосари Н.Эргашев кириш сўзи билан очди. Бугунги тадбирнинг мазмун ва моҳияти ҳақида гапириб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали йиғилишга таклиф этилган меҳмонлар билан таништирди.
Шундан сўнг сўз навбати Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умирзоқов Бобур Илхомовичга берилди.
Бобур Умирзоқов Конституцияларнинг тарихи, унинг турлари, шакллари, бугунги кунда амалда бўлган Конституциямизнинг бошқа Конституциялардан афзал тарафлари, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига маълумотлар берди. Ёшларни Конституцияни чуқур билишга, унга тўлиқ амал қилишга, унда берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан унумли фойдаланишга, Мустақил Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзандлари бўлишга чақирди.
Йиғилишда Жиззах вилоят ИИБ масъул ходими А.Ахмедов сўзга чиқиб, Конституциямизнинг қабул қилиниши, унга киритилган ўзгартиришлар, бугунги кунда ёшларга берилган кенг имкониятлар, ёшлар олдида турган вазифалар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ коллеж ўқувчилари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Мазкур тадбир Жиззах вилоят ва шахар телевиденияси орқали кенг ёритилди.