Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

09

Жиззах политехника институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - бахтимиз қомуси” мавзусида ўтказилган байрам тадбири тўғрисида МАЪЛУМОТ


Жорий йилнинг 7 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бахтимиз қомуси” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. 1.jpg

Тадбирда Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б.И.Умирзоқов, “Камолот” ЁИҲ Жиззах шахар Кенгаши раиси Ғ.Хосилмуродов ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Э.Норпўлатов, институт ректори А.К.Усманкулов ҳамда институт проректорлари, бўлим бошлиқлари, факультет деканлари, профессор- ўқитувчи ва ходимлар ва талабалар иштирок этишди.

Тантанали йиғилишни институт маънавият ва маърифат ишлари проректори Н.Алимов кириш сўзи билан очди. Бугунги тадбирнинг мазмун ва моҳияти ҳақида гапириб, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 24 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган тантанали йиғилишга таклиф этилган меҳмонлар билан таништирди. Шундан сўнг сўзни институт ректори Алишер Кадиркулович Усманкуловга берди.

Институт ректори Алишер Усманкулов барчани Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги билан қизғин муборакбод этган ҳолда, Конституциянинг мазмун ва моҳияти, унинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрни ва конституциянинг пайдо бўлиш тарихи тўғрисида, 24 йилда эришилган ютуқлар, ҳар биримизнинг конституциявий ҳуқуқ ва бурчларимиз ҳақида сўз юритди. Бу борада институтимизда қандай ишлар олиб борилаётганлиги, амалга оширилган ишлар, кўрик- танловлар, талабаларнинг илмий конференциялари, иншо-танловлар, Констититуция ҳафталигининг қай даражада ўтказилганлиги ҳамда эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг сўз навбати Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Умирзоқов Бобур Илхомовичга берилди.

Бобур Умирзоқов Конституцияларнинг тарихи, унинг турлари, шакллари, бугунги кунда амалда бўлган Конституциямизнинг бошқа Конституциялардан афзал тарафлари, унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида йиғилиш қатнашчиларига маълумотлар берди. Ёшларни Конституцияни чуқур билишга, унга тўлиқ амал қилишга, унда берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан унумли фойдаланишга, Мустақил Ўзбекистонимизнинг муносиб фарзандлари бўлишга чақирди.

Йиғилишда “Камолот” ЁИҲ Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Ғ.Ҳосилмуродов ва “Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши бўлим бошлиғи Э.Норпўлатовлар сўзга чиқиб,Конституциямизнинг қабул қилиниши, унга киритилган ўзгартиришлар, бугунги кунда ёшларга берилган кенг имкониятлар, ёшлар олдида турган вазифалар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

1.jpgШундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллиги муносабати билан вилоят аҳолиси орасида ва институтнинг жамоат ишларида фаол иштирок этиб келаётган профессор-ўқитувчилар ва талабалардан бир гуруҳи институтнинг фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Тадбирнинг 2-бадиий қисмида факультетлараро “Конституция мамлакатимиз тараққиётининг ва жамиятимиз фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзусидаги беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда институт “Автотранспорт” факультетининг “Қалқон” ҳамда “Бино ва мухандислик иншоотлари инжиниринги” факультетининг “Адолат” жамоалари 4 та шарт асосида беллашдилар. Беллашувни Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бобур Умирзоқов бошчилигидаги ҳакамлар ҳайьати баҳолаб борди. Беллашув шартлари натижаларига кўра “Автотранспорт” факультетининг “Қалқон” жамоаси 117 балл тўплаб ғолибликни қўлга киритди.

Тадбир сўнгида ғолиб жамоа ҳамда иштирокчилар вилоят адлия бошқармаси, “Камолот” ЁИҲ вилоят ва шаҳар Кенгашлари ва институтнинг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Мазкур тадбир Жиззах вилоят ва шахар телевиденияси орқали кенг ёритилди.