Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

13

“Юридик хизмат фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари”


Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизмат фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бош маслаҳатчиси И.Жуманиёзов иштирокида вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларини жалб қилинган ҳолда юридик хизмат фаолиятини такомиллаштириш мақсадида “Давлат органлари ташкилотлари фаолиятини юридик таъминлаш билан боғлиқ мауаммоларни ҳал этиш масалалари” юзасидан семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда юридик хизмат ходимларини стажировкадан ўтиш тартиби, малака ошириш, аттестациядан ўтказиш, мартаба даражасига тавсия этиш, юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар тўғрисида тушунтиришлар берилди.