Янгиликлар
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
М А Ъ Л У М О Т Н О М А
Жиззах шаҳар адлия бўлими томонидан Жиззах шаҳар, Сангзор маҳалласи, Лаврентьева кўчаси 39-уйда яшовчи фуқаро Ахмедов Олимжон Жамоловичнинг “Жиззахагротехсервис МТП” МЧЖдан асоссиз ишдан бўшатилганлиги ва етказилган моддий зарарларни ундириш ҳақидаги мурожаати кўриб чиқилди.
Ўрганишда О.Ахмедов 2018 йил 5 февралда қон босими ошиши натижасида меҳнатга лаёқатсизлик варақасига чиқиб, шифохонада 2018 йил 26 июнь кунига қадар даволанган бўлсада, унга ўрганиш кунига қадар вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўлаюб берилмаганлиги аниқланди.
Шунингдек, О.Ахмедов “Жиззахагросервис МТП” МЧЖда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган бўлсада, 2017 йил октябрь, ноябрь, декабрь ва 2018 йил январь ойи учун иш ҳақлари тўлаб берилмагани ҳолда, 2018 йил 3 июль куни асоссиз равишда бўлим бошлиғи вазифасидан озод этилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси 2018 йил 3 июль кунги 44-к-сонли буйруқ билан бекор қилинган.
Мазкур мурожаатни кўриб чиқиш натижаси бўйича шаҳар адлия бўлимининг аралашуви билан О.Ахмедовнинг ишга тикланиши таъминланди ва О.Ахмедовга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, автотранспорт хизмати учун 9 100 000 сўм ҳамда етказилган маънавий зарар учун 1 400 000 сўм маблағларни ундириб бериш бўйича фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судига даъво аризаси киритилди ва даъво тўлиқ қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан О.Ахмедовга етказилган зарарлар тўлиқ ундирилиши белгиланди.
Жиззах шаҳар адлия
бўлими бошлиғи Ш.Суюнов