Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

11

Жиззах педагогика институтининг маданият саройида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят идоралараро комиссиянинг ўтган йилларда амалга оширилган ишлар сарҳисобига оид семинар йиғилиш


Жорий йилнинг 11 январь куни Жиззах педагогика институтининг маданият саройида  Коррупцияга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят идоралараро комиссиянинг ўтган йилларда амалга оширилган ишлар сарҳисобига оид семинар йиғилиш бўлиб ўтди. 
Семинарга давлат идоралари вакиллари ва олий ўқув юрти профессор-ўқитувчилар, ходимлари ва талабалар таклиф этилди.
Семинарда коррупцияга қарши курашишда комиссия аъзолари томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар айтиб ўтилди.
Илм-фан йўлида соч-соқоли оқарган, катта тажрибага эга устозлар томонидан ушбу соҳада иш самарадорлигини оширишга оид  таклифлар билдирилди.
Шундан сўнг, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят идоралараро комиссияси раиси, Жиззах вилоят прокурори И.Эргашходжаев Коррупцияга қарши курашиш бўйича Жиззах вилоят идоралараро комиссияси фаолиятидаги, коррупцияга қарши курашиш ҳамда тарғибот ишларидаги фаол иштироки учун вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Равшанов Ҳусан Сайфиддиновичга “Ташаккурнома” билдирди.