Янгиликлар
“Пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади”
Пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланади.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясининг 39-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга.
Пенсиялар, нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас деб кўрсатиб ўтилган.
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” ги Қонунида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди дейилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромонович томонидан пенсиянер янда қўллаб қувватланмоқда яъни “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига кўра Пенсионерларни ижтимоий жиҳатдан янада қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда уларнинг салоҳияти, тажрибаси ва билимини тўлақонли жалб қилиш, пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш, шунингдек, мазкур йўналишда халқаро тамойил ва стандартларни жорий этиш мақсадида, 2019 йил 1 январдан бошлаб барча ишловчи пенсионерларга пенсиялар тўлиқ миқдорда тўланиши белгиланган.
“Конституциямизда аҳолининг муҳим ижтимоий ҳуқуқи сифатида кафолатланган пенсия таъминоти келгуси йилларда ҳам энг долзарб масалалардан бири бўлиб қолади”, - дея таъкидлаб ўтганди давлат раҳбари.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миромонович
2019 йилдан бошлаб пенсия тўловининг юқори чегараси энг кам ойлик иш ҳақининг
8 баробаридан 10 баробарига оширилиши ва ишлаётган пенсионерларга пенсиялар тўла миқдорда тўланишини белгиланган.
Бахмал туман адлия бўлими
бош маслаҳатчи Н.Қодиров