Янгиликлар
23
"Адлия ва таълим муассасаси"
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва халқ таълими бошқармаси билан тасдиқланган ҳамкорлик дастурига асосан ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, қонун устиворлиги, ҳуқуқ ва эркинликлар ҳақида асосий тушунчаларни шакллантириш мақсадида вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокида шаҳардаги 6-умумтаълим мактабида махсус дарс ташкил этилди.
Тадбирдан сўнг, ёш авлодда коррупцияга қарши тоқатсизликни тарбиялаш мақсадида “Биз коррупцияга қаршимиз” ва “Сиз ҳуқуқингизни биласизми” мавзуларида иншо ва расм чизиш бўйича танлов ташкил этилди.
Танлов ғолиблари фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.