Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

04

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолига яқинлашиш барчамизнинг вазифамиз.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий саводсизликка барҳам бериш, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва уларга ҳар томонлама кўмак бериш мақсадида Адлия вазирлиги, ЮМОМ ва ТДЮУнинг малакали мутахассислари шунингдек, вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлими ходимлари такибида тузилган Ишчи гуруҳлар билан  аҳолининг кенг қатлами, давлат органлари ва ташкилотлари, МФЙ раислари, ходимлари ҳамда фаолларга янги қабул қилинган 18 та қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан вилоятнинг барча туман (шаҳар)ларини қамраб олган ҳолда давра суҳбатлари, учрашувлар ва семинар ташкил этилди.

Ушбу тадбирлар жами 29 та маҳнат жамоалари, таълим муассасалари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилиб 2000 нафардан ортиқ киши қатнашди. Фуқаролардан жами 30 дан ортиқ аризалар қабул қилинди, 100 дан ортиқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунга ўхшаш тадбирлар келгусида ҳам ўтказилиши белгилаб олинди.