Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

14

"Сайловлар шаффофлигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг роли"


Жорий йилнинг 14 февраль куни "Жиззах ҳақиқати" газетаси биносида Жиззах вилоят телерадиокомпанияси, вилоят адлия бошқармаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ҳамкорликда вилоятда фаолият олиб борувчи босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари ва журналистлар учун Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишнинг ҳуқуқий жиҳатлари” мавзусида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда “Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун-моҳияти, жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби, соҳага доир олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиликлар бўйича йиғилиш қатнашчиларига тушунтиришлар берилди.