Янгиликлар
26
Давлат органлари ва ташкилотлари ҳодимларининг ҳуқуқий билимлари оширилди.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги барча давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган бепул ҳуқуқий маслаҳат курслари давом этмоқда.
Ташкил этилган курсларда меҳнат қонунчилиги, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, коррупцияга қарши курашиш, давлат орган ва ташкилотларида иш юритиш, ижро интизоми ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шунингдек, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, суд-ҳуқуқ соҳаларидаги ислоҳатлар юзасидан дарслар берилмоқда.
Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлар бўлимлари мутахассислари учун ташкил этилган бепул укув курсининг бугунги машгулотлари Юридик университет укитувчиси М. Каримжанов томонидан утказилди.