Янгиликлар
05
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига яратилган имкониятлар.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган туман адлия бўлимларига юклатилган асосий вазифаларни ўз вақтида тўлиқ ва сифатли бажаришлари учун шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.
Хусусан, бугун Жиззах вилоят адлия бошқармасида туман адлия бўлимларига вилоятнинг олис ҳудудларда яшаётган аҳолининг ҳолидан хабар олиш, уйма-уй юриш, уларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида навбатдаги 5 та «Нексия-3» автомобиллари топширилди.
Яратилган бу имкониятлар келажакда иш самарадорлигини ошириб кўрсаткичларни янада кўпайишига хизмат қилади.