Янгиликлар
27
Кўнглимда 5 ташаббус, қўлимда 5 имконият" мавзусида ёшлар сайли ташкил этилди.
Ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига урғу бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 5 та ташаббус илгари сурилди.
Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.
Шу боис президент томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни жойларда кенг тарғиб қилиш мақсадида Жиззах вилояти адлия бошқармаси томонидан "Кўнглимда беш ташаббус, қўлимда беш имконият" мавзусида Мирзачўл тумани марказида ёшлар сайли ўтказилди.