Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

30

Очиқ эшиклар куни ташкил этилди.


ЎзбекистонРеспубликаси Адлия вазирининг 2019 йил 1 майдаги 141-ум-сон буйруғига асосан жорий йилнинг 5 май – 5 июнь кунлари барча адлия органлари ва муассасаларида “Ҳуқуқий маданият ва Одоб-ахлоқ ойлиги” деб номланиб, ойликда амалга ошириладиган тадбирларни ўтказиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланган. 
Мазкур “Йўлхаритаси”нинг 9-бандида фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Очиқ эшиклар куни” тадбирини ташкил этиш белгиланган. 
Шунга кўра, Зафаробод туманида жорий йилнинг30 май куни соат 10-00 дан 13-00 га қадар Жиззах вилоят адлиябошқармаси бошлиғинингўринбосари Акмал Эргашевнинг фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан очиқ мулоқоти ташкил этилди. Оммавий қабул жараёнида 21 нафар фуқаролардан жами ўттизта мурожаатлари қабул қилиниб, шундан 13 та мурожаатлар мутасадди идора вакиллари билан ҳамкорликда жойида ҳал этилиши таъминланди.