Янгиликлар
31
"Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқукий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустахкамлаш шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида умумтаълим мактабининг ўқувчи ёшлари ўртасида “Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичи жорийй йилнинг 29 май куни Жиззах давлат педагогика институтининг Маданият саройида бўлиб ўтди.
Танловнинг туман (шаҳар) босқичларида 539 та умумтаълим мактабларида ички босқичлари ўтказилиб, 40 мингга яқин ёшлар қамраб олинди.
“Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичида туман (шаҳар) босқичларида ғолиб бўлган 13 нафар жамоа иштирок этишди ва 500 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди.
Танловни одилона бахолаб бориш учун Жиззах вилоят Прокуратураси, Адлия бошқармаси масъул ходимлари, Жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят Судининг судяси, Халқ таълими бошқармаси ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашидан малакали мутахассислари иштирокида ҳакамлар хайъати тузилди.
Танлов низомга асосан 4 та шарт асосида ўтказилди ва бахолаб борилди.
“Ёшлар ва қонун” республика танловининг вилоят босқичида туман (шаҳар)лардан келган жамоалар ўзларининг 4 та шарт асосида тайёрлаган суд процесслари, сахнавий чиқишлари ва савол жавоб шартлари асосида қизғин бахс олиб боришди.
Танлов якуни бўйича 3-ўринни Ш.Рашидов туманининг “Ҳуқуқшунослар”,
2-ўринни Жиззах шаҳрининг “Иқтидор”, 1-ўринни Ғаллаорол туманининг “Қонуншунослар” жамоалари эгаллади.
Танлов якунида ғолиб бўлган жамоаларга Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалар топширилди.