Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

25

"Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари" лойиҳаси Арнасойда.


25 июль...  Маълумки, сайловлар кишилик жамиятининг бир неча асрлик тарихий ривожланиши маҳсули бўлиб, давлат ва жамиятнинг такомиллашган моделларини шакллантириш мақсадида пайдо бўлган институтдир. Бугунги кунга келиб, жаҳондаги деярли барча мамлакатларда давлат ҳокимияти ва ўзини ўзи бошқариш органларини шакллантириш билан боғлиқ бўлган демократик сайловлар сиёсий тизимнинг ажралмас таркибий қисмига айланиб бўлди. Мамлакатимизда амалга ошириладиган барча сайлов жараёнларида ҳам бу жиҳатлар яққол ўз аксини топиб бормоқда. Шу жумладан эътибор қаратишимиз керак бўлган муҳим вазифалардан бири илк маротаба сайлаш ҳуқуқига эга бўлган ёшларнинг мазкур жараёнга нисбатан билим ва кўникмаларини ошириш ҳисобланади. Худди шу мақсдларни амалга оширишга қаратилган "Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари" лойиҳаси бу сафар Арнасой туман адлия бўлими томонидан ташкил этилди. Унинг аксарият иштирокчилари биринчи марта сайловларда иштирок этаётган ўғил-қизлардир. Шу боис уларга етарли ҳуқуқий билимларни бериш, сайлов жараёнлари билан боғлиқ видеороликлар намойишига алоҳида эътибор қаратилди.