Янгиликлар
24
"Зоминда сайёр қабул ташкил этилди"
2019 йил 24 июль куни Зомин туман адлия бўлими томонидан 2 ярим йиллик сайёр қабул режасига асосан "Каттабулоқ" МФЙ да сайёр қабул ташкил этилди. Қабул давомида 53 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланди. Уларнинг 39 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 14 нафар фуқароларнинг муаммолари эса керакли тартибда кўриб чиқиш учун иш юритувига қабул қилинди. Мурожаатлар ечими тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилади.