Янгиликлар
30
Бутунжахон одам савдосига қарши курашиш куни.
30 июль Бутунжахон одам савдосига қарши курашиш куни. Шу муносабат билан Ўзбекистан Ёшлар иттифоки Жиззах вилоят Кенгаши ва Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамкорлигида "Одам савдосига қарши бирлашайлик" шиори остида тадбир ташкил этилди. Жиззах шаҳри Ёшлар шаҳарчасида ўтказилган мазкур акция 1000 дан зиёд ёшларни ўзида бирлаштира олди. Йиғилганларга чел элда ишлашни орзу килиб, ёлгон ваъдаларга ишониб алданиб қолган инсонларнинг аянчли тақдири тасвирланган кўргазмали материаллар тарқатиб чикилди. Савол жавоблар жараёнида мамлакатимизда ёшларга яратилган шароитлар, имкониятлар ва қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди. Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йулида жонини аямай хизмат килаётган ҳарбийларнинг саҳна чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.