Bog'lanish

Telefon
+998 72 221 50 50

Elektron manzil
jizzax@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni1008

Янгиликлар

31

Миллий маданий марказлар учун ўқув семинари ташкил этилди.


Жиззах шахридаги “Дўстлик уйи”да Жиззах вилоят ҳокимлиги, вилоят адлия бошқармаси кўмагида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятларининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳамкорлик режа графикка асосан Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида фаолият олиб бораётган Миллий маданий марказлар учун ўқув семинари ташкил этилди.
Семинарда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Адлия бошқармаларининг ННТлар бўлим бошлиқлари, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг Диний ва жамоат бирлашмалари билан ишлаш бўйича ҳоким ўринбосарлари ва котибиятлари мудирлари, юқорида кўрсатиб ўтилган вилоятларда фаолият юритувчи жами 22 та  Миллий маданий марказлар ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Жиззах ва Сирдарё вилоятлари Адлия бошқармалари масъул ходимлари, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликларининг Диний ва жамоат бирлашмалари билан ишлаш бўйича ҳоким ўринбосарлари ва котибиятлари мудирлари томонидан миллий маданий марказлар ходимларига мўлжалланган давлат грантлари танловларида қатнашиш учун лойиҳалар ва дастурларни тайёрлаш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қонунчилик нормалари ва уларнинг амалиётда ижро этилиши тўғрисида тушунчалар берилди.
Тадбир сўнгида Миллий маданий марказлар ходимларининг таклифлари ва фикр мулохазалари тингланиб, шулар асосида марказлар фаолияти кафолатлари, амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш истиқболлари белгилаб олинди.