Янгиликлар
01
Зомин туманида "Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари" акцияси бўлиб ўтди.
"Ёш сайловчилар ҳуқуқ минбари" акцияси доирасида Зомин туманида ҳам тадбир ташкил этилди. Туман адлия бўлими, суд, прокуратура, ички ишлар органлари, Ёшлар иттифоқи Зомин туман бўлими ҳамкорлигида амалга оширилган мазкур лойиҳада ёшларга дастлаб Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Сайлов жараёнлари билан боғлиқ бўлган ролик намойиши ҳавола этилиб, мавзуга алоқадор буклетлар, флаерлар тарқатиб чиқилди. Савол-жавоблар жараёнида эса мутахассислар томонидан ёшларнинг билимлари янада бойитилди. Зомин туман адлия бўлими ходимларининг ташаббуси билан шаҳарча бўйлаб юртдошларимизга сайлов жараёнлари ҳақидаги маълумотлар акс эттирилган тарқатма материаллари тақдим қилинди. Ёшлар билан суҳбат жараёнида ҳуқуқий тушунчалар ҳам бериб ўтилди.