Янгиликлар
05
"Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият" мавзусида тайёрланган ток шоу.
Жиззах вилоят телерадиокомпаниясида "Инсон ҳуқуқлари - энг олий қадрият" мавзусида "Очиқ мулоқот" ток шоуси ташкил этилди. Кўрсатув жонли эфирга узатилди. Давра суҳбатида асосан жамиятда ҳотин-қизларнинг фаоллигини ошириш, уларга яратилган шарт-шароитлар, аёлларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари ўртага ташланди ва қизғин мунозарага сабаб бўлди.