Янгиликлар
13
"Диёр интервью" кўрсатуви орқали қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти кенг ёритилди.
Эътибор берсангиз китобни яхши кўрган, у билан ошно бўлган инсонлар руҳиятида, тафаккурида, қилаётган ҳар бир ишида яхшиликка, комилликка интилишни кўриш мумкин. Бугун юртдошларимиз орасида китоб ўқишга, мутолаага бўлган қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Жамиятда китобхонлар сони кўпайяптими, демак бу каби ўзгаришлар жараёни китобхонларга керакли, қулай шароитларни яратиб бериш вазифасини илгари суради. Худди шу мақсадда мамлакатимиз Президенти томонидан жорий йилнинг 7 июнь куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори кутубхона хизматларини янги босқичга кўтариб, шунинг билан бирга замонавий ахборот технологиялари билан уйғунлашган холда аҳолига тез ва сифатли хизмат кўрсатишни таминлай оладиган тизимни яратиш борасидаги ишончли қадам бўлди. Жиззах вилоят телерадиоканалининг "Диёр интервью" кўрсатуви орқали айнан мана шу қарорнинг мазмун-моҳияти ва вилоятимизда амалга оширилаётган ишлар ҳусусида сўз боради. Кўрсатувда Дўстлик туман адлия бўлими бошлиғи Ўлмас Абдиев ўз фикр-мулоҳазалари билан иштирок этди.