Янгиликлар
15
"Сайловга тайёргарлик жараёнлари барча худудларда давом этмоқда"
Жорий йилнинг 13-15 август кунлари Зомин тиббиёт коллежида 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманларида тузиладиган участка сайлов комиссияларига алоқадор 30 нафар тренирларларга семинар-тренинг ташкиллаштирилди. Унда Марказий сайлов комиссияси ўқув маркази раҳбари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети ўқитувчилари, Зомин, Зарбдор ва Янгиобод туманлари адлия бўлимлари бошлиқлари сайловга тайёргарлик кўриш жараёнлари, сайлов қонунчилиги, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тренер ва экспертлар сифатида иштирок этди. Эслатиб ўтамиз мазкур семинар-тренинг Жиззах вилоятининг барча туманларида 16-25 август кунлари ҳам давом этади.