Янгиликлар
21
Сайлов жараёнларига тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда.
Хабарингиз бор жорий йилнинг декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловлари бўлиб ўтади. Ушбу жараёнларда ташкил этиладиган сайлов округлари ва участкаларида комиссия аъзоларининг сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўникма ва малакаларини ошириш, ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида барча туманларда семинар-тренинглар, ўқув дарслари бўлиб ўтмоқда. Унга республикамизнинг бир қатор номдор олий таълим муассасаларида фаолият олиб борадиган малакали педогог ходимлар жалб этилган. Ғаллаорол ва Бахмал туманларида ташкил этилган семинар тренинглар қизғин давом этмоқда.