Янгиликлар
26
"Мустақиллик улуғ неъмат" шиори остида тадбирлар давом этмоқда.
Жиззах вилоят адлия бошқармаси ва Пахтакор тумани адлия бўлими томонидан Пахтакор туманидаги "Боғишамол" ҚФЙда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28
йиллиги муносабати билан "Мустақиллик улуғ неъмат" мавзусида семинар ташкил этилди. Тадбирда йиғиндаги 70 дан ортиқ фуқаролар иштирок этишди. Адлия ходимлари томонидан тадбир қатнашчиларига мустақиллик ва унинг қўлга киритилиши тарихи, мустақиллик йилларида амалга оширилган ишлар, ушбу байрамнинг ҳар йили кенг нишонланиши, хусусан Президентимизнинг бу борада қабул қилган қарори мазмун-моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, тадбирда сайлов қонунчилиги тўғрисида ҳам маълумотлар бериб ўтилди.